Уйдан чиқиш дуоси

Ассалому алайкум! Уйдан чиқиш дуосини ўзбекчасини қоғозга ёзиб эшикка осиб қўйса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади, уни осиб қўйиш билан кифояланмасдан ўқиш ҳам керак. Бир қиссадаги баъдавийнинг ишини қилманг. У қошиғига “Бисмиллаҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни ёздириб олиб, таом ейишда Бисмиллаҳни айтмасдан ер экан. Одамлар “Нега айтмайсан” деса “Қошиғимга ёздириб олганманку” деган экан. У билан суннат адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 02:30 | Савол-жавоблар | 171 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar