Жума кундаги макруҳ вақт

Ассалому алайкум! Устозлар сизларга тарбия берган ота онанггизда Роббим рози бўлсин. Намоз ўқиб бўлмайдиган 3 та макруҳ вақтларни билиб олдик. Энди жума кунида жума намозига йиғилган жамоатни 1 йил давомида кузатдим. Макруҳ вақитда кириб масжид хаққига намоз ўқишди. Ҳатто ўйлаб қолдимки жума кунда биз мўминларга Роббимиз тарафдан енгиллик қилинган. Жума кунида макруҳ вақт бўлмаса керак деган хаёлгаям бориб қолдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кун тиккага келганида намоз ўқиш макруҳ. Бу вақт аслида 2 дақиқа давом этади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 03:13 | Савол-жавоблар | 144 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar