Хуфтон намозига оид ҳадис

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозидан олдин ухлашдан ва хуфтон намозидан сўнг гаплашиб ўтиришликдан қайтарганмилар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайтарганлар. Бунга саҳиҳ ҳадислар бор. عَنْ أَبِي بَرْزَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَكْرَهُ النَّوْمَ قَبْلَ الْعِشَاءَ وَالْحَدِيثَ بَعْدَهَا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ  Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни ва ундан кейин гаплашишни хуш кўрмас эдилар».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хуфтон намози билан боғлиқ бўлган икки одатлари ҳақида сўз бормоқда.
1. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни хуш кўрмас эканлар. Чунки ухлаб қолиб, намоз вақти ўтиб кетиш хавфи бор.
2. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан кейин гаплашиб ўтиришни хуш кўрмас эканлар. Чунки бунда кунни яхши амал билан тамомлаш имкони зое бўлади. Шунинг учун ҳам аҳли солиҳ кишилар витр намозини уйқудан олдин ўқишга уринадилар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 03:13 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar