Идда масаласи
Ассалому алайкум! Эрим ҳомиладорлигимнинг охирги ойларида қизлик уйимга ташлаб кетган. Фарзандли бўлганимдан кейин чиллам ичида, яъни фарзандим 25 кунлигида манга "талоқсан, уч талоқсан" деган. “Бахтиёр оила” китобидан ўқиганимда нифос пайтида талоқ қилиш эр учун гуноҳ, лекин талоқ тушади деб ёзилган экан. Бундай ҳолатда мени иддам қачон чиққан бўлади? Жавоб учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нифос тугаб алоҳида уч ҳайз кўриб, учинчи ҳайзда покланганингизда идда тугайди. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 03:36 | Савол-жавоблар | 179 | Турли саволлар