Валийларнинг назари

Ассалому алайкум! Назар нима? Яъни олим уламоларнинг валийларнинг назарига тушган инсонлар олим бўлиши осон бўладими? Бунга мисол тариқасида мeнга Машраб Номонгонийни кeлтиришди шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Олимлар ўзгалардан кўра кўпроқ Аллоҳни танийдилар. Аллоҳнинг наздида уларнинг қадрлари улуғ. Аллоҳ таоло “Фаатир” сурасида: إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ۝ 28...Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир” деб марҳамат қилган. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ “Агар олимлар Аллоҳ таолонинг валий бандалари бўлмасалар Аллоҳнинг бирорта ҳам валийси бўлмайди” деганлар. Яъни олим зотлар Аллоҳнинг валий бандаларидирлар. Улар Аллоҳнинг амрларини бошлари устига қўйганлари учун ҳам Аллоҳ уларнинг сўраганларини бермасликдан ҳаё қилади. Аллоҳ уларнинг қалбларига, назарларига, сўзларига ва тилларига бир нурни ато қилади. Уларга яқин бўлганлар ҳам ўша нурдан насибадор бўладилар. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 17:48 | Савол-жавоблар | 166 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar