Учаскага закот берикадими

Ассаламу алайкум.Мен, ҳужжати йöқ, яқинда бузилиб, йöлга тушиб кетадиган, бузилса ҳам давлатдан пул ажратилмайдиган уйда яшаяпман. Öзимни 4йилдан бери уй қуриб яшайман деган учаскам бор. Орада бир, агар яҳши нарҳга кирса, сотмоқчи ҳам бöлганман. Ҳозир эса, аниқ сотмоқчиман. Сотсам ҳам, ҳалиги ҳужжати йöқ уйимдан бошқа уйим йöқ. Ҳар вақт, уйим бузилиб, бошқа уй олишга мажбур бöлиб қолишим мумкин. Аммо, уйим бузилгунча пулни савдода айлантирмоқчиман. 1-Шу участкага, сотмоқчи бöлган кунимдан закот ҳисоблайманми ёки сотилган куниданми.2-Сота олмасам ҳам закот бераманми?Минг бор узр, битта саволни узвий давоми бöлгани учун иккинчисини ҳам ёздим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сотмоқчи бўлган кундан бир йил ўтиши ила закот вожиб бўлади. Агар бошқа нарсалардан закот бериб юрилган бўлса, закот бериш вақти келганда, уйнинг нархни ҳам қўшиб ҳисобланади. Сотиш ниятидан қайтгандан кейингина закот бериш тўхтатилади.

3 Май 2022, 03:58 | Савол-жавоблар | 156 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar