Мархумларга атаб бирон таом пишириш

Ассалому алайкум! Ота онам вафот қилганлар. Уларни тушимда кўп кўраман, тушумда кўрдим деб турмуш ўртоғимга айтсам қатлама пиширвор дейдила. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Махсус бирор нарса пишириш шарт эмас. Яқинларингиз еса хурсанд бўладиган ва сиз маҳорат билан пишира оладиган таомингизни тайёрлаб қўни қўшни ва бева бечораларга едириб савобини ота-онангизга бағишлашингиз мумкин. Бу нарса таом бўлиши ҳам шарт эмас. Мазали мевалардан тарқатиб ҳам савобини бағишлашингиз мумкин. Иложи борича одамлар одат қилиб олган қатлама, чалпак, чўзма, ҳамр ош ва ҳолватар кабиларни қилманг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:26 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar