Уйма уй юриб нарса сотувчилар

Ассалому алайкум! Устозлар, уйга нарса сотиб келишипти. Уйдигилар нарса олишган экан, билсам туретски кўрпа ястиқ пакривал экан нархи 150$ ли ундан ошиқроқ экан. Улар арзонга бераман ҳаммасини 100$га бераман дейишипди, уйдигилар олишипди нега арзон деса билетга пул керак дейишпти. Бир хилар айтади улар пулини чиқариб бўлган ўшанга арзон берворади, бир хиллар ўғирлаб сотиши мумкин дейди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Зоҳири ростлигига далолат қилса  олишингиз мумкин. Ҳақиқатан пулга муҳтож бўлса муҳтожлигидан фойдаланмасликка ҳам ҳаракат қилиш керак. Аммо ўғирланганлигини шубҳаси бўлса асло олмаслик керак. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 04:51 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar