фикрим тогрими?
ассаламу алайкум устоз, шайҳ ҳазратлари. ман сите ни кузатар эканман тогриси юртимизда мусулмонлар орасида юз бераётгн пирлар ва шунга боглиқ воқеалардан ёқа ушлаб қолдим. шайҳ ҳазратлари бир мақолада бақара сурасидаги оятнинг шарҳ қилиниб( оят рақами ёдимга келмади тогриси) унда ҳикмат ва илм ҳақида гапирилган эди. ҳикмат мани лонда тушунишимча кереклик илмни керекли жойда, кереклик нарсага ишлата олишдир деб тушундим. масалан очлик, илимсизлик кучайиб кетган жойларда,ризқ талаб қилиш ҳақида, оила ҳаққини адо этиш шу каби муҳим масалалар гапирилиш орнига тоқат сабр ҳаиқда ва ёки фарз амалларига беэтибор қаралаётган оммага фарзнинг муҳумлигини тушунтириш орнига нафл намозлари ҳақида мавиза қилавериш ҳам ҳикматтан эмаслги англадим. балки бизнинг юртта ҳам пир ва муршидлар билан боглиқ юз бераётган муаммолар айни шу ҳикматни англамасликмикин? яни ҳалқимиз илм органиши керак болиб турган бир даврда уни бир чэтга суриб қойиб пирга қол бериш зикр тасаввуфга берилиш. булар албатта кераклик нарсалар лекин илмдан анча йироқ болган оммага эмас деб ойладим.мани фикри оизимча илимсиз инсон ҳеҳъ қачон зикирни оз камолига етказа олмас. шу фикрим тогрими. ман шу фикирдан келиб чқиб бази приларга қол беришга ошиқаётган достларимга аввал илм ҳосил қилинглар, ақида, фиқҳ, ибодат, қурон ҳадис илимларини органинглар шу муҳимроқ деб маслаҳат берсам тогри боладими?ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Фикрларингиз жуда ҳам тўғри. Бу маънони аввалги тасаввуф машойхлари ҳам қайта-қайта таъкидлаганлар. Ҳақиқий сўфийлар доимий равишда илм маърифатга, хусусан шаръий илмларни пухта эгаллашга даъватда бўлганлар. «Ал-Бурҳон ал-Муаяяд» китобида зикр қилинишича тасаввуфнинг энг кўзга кўринган намояндаларидан бири бўлмиш шайх Рифоъий раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагиларни айтган:«Сизлар, Ҳорис айтди, Абу Язид, деди, Ҳаллож гапирди, дейсизлар. Бу қандоқ гаплар ўзи? Сизлар, Шофеъий айтди, Молик айтди, Аҳмад деди, Нўъмон деди, деб айтинглар. Олдин равшан муомалаларни тўғриланг, сўнгра ортиқча гаплар ила ҳузурланинг. Аввал шариат пойдеворларини илм ва амал билан мустаҳкамланг. Ундан сўнг ноаниқ илм аҳкомлари ва амал ҳикматлари ҳақида ҳиммат кўрсатинг.Бир соатлик илм мажлиси етмиш йиллик ибодатдан афзалдир. Яъни, фарзлар устига зиёда қилинган ва киши илмсиз равишда қиладиган ибодатлардан. Зинҳор Аллоҳ жоҳилни валий қилиб олмайди. Агар кимни валий қилиб оладиган бўлса, унга таълим беради. Валий ҳеч қачон ўз дини фиқҳида жоҳил бўлмайди. У қандоқ намоз ўқишни, рўза тутишни, закот беришни ва ҳаж қилишни яхши билади».Бундан аввал шариат аҳкомларини яхши ўрганиб олиб, сўнгра тарийқат йўлига кирмоқ зарурлиги яққол кўриниб турибди. Шаръий аҳкомлар ҳақида гап кетганда тарийқат шайхларининг гаплари эмас, фақиҳларнинг гаплари ўтиши ҳам оддий ҳақиқат экани билинмоқда.Дарҳақиқат, аввал шаръий илмни ўрганиб олмаган киши ибодатни ўринлатиб адо эта олиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам катта шайхлар ўзларига қўл бериб ибодатга ўзини бағишламоқчи бўлган кишиларни олдин шаръий илмларни эгаллаб олишга ундаганлар. Бу ҳақда мисол тариқасида Шайх Муҳаммад Ҳошим ал-Кашмий ўзининг «Зубдатул Мақомот» номли китобларида Шайх Абдул Аҳад Махдум таржимаи ҳолларида келтирган маълумотларни тақдим этамиз:«Шайх Абдул Аҳадни ёшлик чоғида, дарс олиб турган кезида «илми яқийн»ни ҳосил қилиш ва Роббил оламийннинг висолига эришиш истаги қамраб олди. Ҳаттоки у дарсларини тамомлашга ҳам сабр қила олмай қолди. Шунда у улкан шайх Абдул Қуддус ал-Канкуҳий томон сафар қилди. У зот ўша пайтда чиштия-собирия тарийқатининг раиси эдилар ва шуҳратлари етти иқлимга ёйилган эди. Бас, Абдул Аҳад Махдум у кишидан зикр ва вирдларни ўрганди. Руҳий тарбия ва сулук илмидан дарс олди. Сўнгра шайхдан шу ерда қолиб Аллоҳга мулоқот бўлгунча ибодатда бўлишга рухсат сўради. Бас, кўп нарсадан хабардор ва кўп нарсани кўра биладиган шайх уни ниятдан қайтардилар ва қаттиқ таъкид ила диний ва шаръий дарсларини тугатишга ундадилар. У киши бу борада «Албатта, илм ила рафиқ бўлмаган тарийқатда нур ҳам, ҳаловат ҳам йўқдир», дедилар. Абдул Аҳад Махдум шайхнинг ёши ўтиб қолганини ва заифлигини эътиборга олиб «Мен бу мақсадни амалга оширишни диний илмларни ўрганиб бўлишимдан кейинга сурадиган бўлсам, сизни топа олмайманми деб қўрқаман», деди. Шунда шайх «Агар мени топмасанг, бу меросни ўғлим Рукниддиннинг ҳузурида топасан», дедилар. Бас, Абдул Аҳад Махдум у кишининг амрларига бўйсуниб илм ва дарсни қайта бошлади».Минг афсуслар бўлсинким, кўпгина шайхликни даъво қилувчилар ва жуда кўп муридликни даъво қилувчилар шаръий илмларда бехабар ёки озхабар бўлганлари учун тасаввуфга ҳам доғ туширганлар ва туширмоқдалар.
3 Май 2022, 05:15 | Савол-жавоблар | 145 | Ақийда