Кодни смс қилиб жўнатсам
Ассалому алайкум! Уйдагиларим яқинда Омад шоу кўрсатуви ҳомийлари бўлган " Else tea” ва “Jesso" фирмаси маҳсулотларини сотиб олишибди. Яъни ўша маҳсулотга эхтиёжимиз борлиги учун. Унда код бор экан, мен ўша кодни смс қилиб жўнатсам ва ўйинда иштирок этиш имкони чиқса, ўша ўйинда иштирок этиб, совринларни ютсам, уларни ишлатишлигим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша маҳсулотларга совғани пулини ҳам қўшиб қўйилган бўлса жоиз эмас. Масалан ўзи 10 сўмлик нарсани совға бўлгани учун 10 тийин қўшиб 10 сўм 10 тийин қилиб қўйган бўлса жоиз эмас. Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 06:18 | Савол-жавоблар | 200 | Турли саволлар