Рашк қилишим

Ассалому алайкум! Устозлар, рафиқам хамширалик касбини танлаган. Биз турмуш қурганимизда хамшираликни ташлайсиз мен сизни номахрамлар олдида ишлашингиз менга тўғри келмайди деб тўйимиздан кейин ишдан бўшатганман. Махалламизда кўпчилик билади хамширалигини. Лекин бу менга ёқмайди сабаби рашқим тассавурга сиғмас даражада кучли. Қўшнилар уйимизга келиб илтимос қилишади укол қилиб қўйинг деб ва бир неча кунлик муолажасини қилишини ҳам сўрашади. Шунда рафиқам уларни илтимосини менга шу иш ёқмаслиги рашқим кучлилиги ва мани норози қилмасдик учун рад этса бўладими? Гунохкор бўлмаймизми? Сизларга каттакон раҳмат олдиндан жавоб учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аёллар ва ёш болаларга бўлса рад этманг. Эркакларни рад этинг. Инсонларни энг яхшиси оммага манфаати текканидир. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:33 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar