Чорва моллари

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Мeн чорва моллари боқаман, ҳозирда янги бино қуриш арафасидаман. Яъни янги молхона. Жойимнинг ноқулайлиги туфайли чорва молларининг (улар боғлаб боқилади) юзлари ёки орқа томонлари қиблага қараб қолмоқда. Шунинг учун иккиланиб қолдим. Қурилишни ҳали бошлаганим йўқ. Сизлардан маслаҳат сўраш учун савол юбордим. Биламизки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳeч қачон қибла томонга қараб қазойи ҳожат қилмаганлар. Биз ҳам шунга амал қиламиз. Бу ҳолатда нима қилинади ёки буни чорва молларига алоқаси йўқми? Мeн бу қурулишни қилиб гуноҳга қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Чорва молларга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 20:00 | Савол-жавоблар | 138 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar