Дуо қилсангиз!

Ассалому алайкум хурматли шайх хазратлари! Сизнинг қаламингизга мансуб китобларни о‘қиб дийнимизга тог‘ри амал қилишни о‘рганиб бормоқдаман, иншааллоҳ! Бунинг учун сизга ташаккур айтаман ва Аллоҳдан сизни икки дунёда азизу мукаррам бандаларидан қилишини со‘райман! Хазрат, оилам тирикчилиги учун ишлаётган ишим дийнимиз амалларини бажариш ва илм олиш учун умуман то‘г‘ри келмаганлиги сабабли уни анчадан бери яхширог‘ига алмаштириш харакатида юрибман. Аллоҳнинг инояти ила хозирда бунинг учун жуда қулай имкониятга эга бо‘либ турибман. Аммо ишим то‘лиқ хал бо‘лиши ба‘зи инсонларга бо‘глиқ. Хазрат, шу ишнинг амалга ошиши ва хайрли болишини со‘р‘аб хаққимга дуо қилишингиздан умидворман! Сизга ко‘пдан-ко‘п рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таоло ўзингиз ўйлагандан ҳам афзалини берсин!

3 Май 2022, 06:41 | Савол-жавоблар | 146 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar