Фарз амали учун ёлғон

Ассалому алайкум! Фарз амалини бажариш учун ёлғон ишлатса бўладими? Масалан: Фарз намозини ўқиш учун коллеж ўқитувчисидан ёлғон  бахона қилиб рухсат сўраш. Ростини айтилса намоз қазо бўлиши аниқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таҳорат ёки ҳожатга чиқиб келай деб рухсат сўраб чиққан киши, таҳорат қилиб  йўл-йўлакай намоз ўқиб келса ёлғон гапирган бўлмайди. Динимизда ошкора ёлғонга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:41 | Савол-жавоблар | 176 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar