Дўстимнинг ҳаққи

Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр ахлидан сўранг хайъати. Аллоҳ килаётган ишингизга ажру савоблар беришини сураб қоламиз. Биз бир дўстим билан иш бошлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи тадбиркор билан учрашиб, ундан махсулотини нархини тайин қилиб олиб, фойда билан сотиб бўлгандан сўнг келишилган пулни беришга келишдик (таваррук савдо). Дўстим хозир 1 ойлик харбий хизматда ва махсулотни олиб келиш, сақлаш, харидор топиш, сотиш ва етказиб бериш менга қолиб кетди. Саволим шуки, мен топаётган фойдамдан дўстимни хаққини ажратиб қўйишим керакми? Бу ишга уни пули хам мехнати хам кетмаяпти. Шариатда буни хукми қандай? Гап шундаки у харбий хизматга жўнаб кетишидан олдин мен фойдани яримини сенга ажратиб қўяман деб айтиб қўйганман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ килаётган ишингиздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ажратишингиз керак. Чунки талофатга учраса ярмини тўлаш унинг зиммасига бўлар эди. Киши уч нарса туфайли фойда олишга ҳақли бўлади. 1-дастмоя тикиб. 2-меҳнат қилиб. 3-талофат етса тўлашни зиммасига олиб. Бундан бошқа суратда фойда олишга ҳаққи бўлмайди. Ҳозирги кунда кўпчилик кимларнидир бирор ишга далолат қилишади ва доимий фойдага ўтириб олишади. Уларни бундай қилишлари ҳалол эмас. Далолат қилгани учун бир бор даллоллик ҳақини олиши жоиз, қолгани жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 08:45 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar