Китобга ёзиш хақида
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишим Ёсинни ёд олишимни маслахат бериб, компютеридан печат қилиб чиқариб муқова ясаб степлерда махкамлаб берди. Печатдаги хатолик туфайли сўзлари бир бирига қўшилиб кетган. Мен ўзимга қулай бўлиши учун фламастерда сўзларини ажратиб, харфларини тўғирлаб чиқдим(к ни қ ), мп3 сини эшитиб. Кейин текширсам (китобини ўзим олиб) хатоларам қиганман(униям тўғирладим). мп3 эшитиб ёд ололмайман. Хотирамда ўқиб ёд олган кўпроқ қолади. Сўзини устига этилишини хам ёздим. Хуллас хунук холга келиб қолди. Хозир шундан фойдаланиб ёд олишда давом этвомман(бошка хам топдим китобини) менга шу ўзим тўғирлаганим қулайроқ. Чизиб ёзиб бўлгач ўйлаб қолдим, беҲурматликмасмикин деб. Маслахат беринг печат қилинган Ёсинни нима қилай? Шундай қолаверсинми ёки бош қача йўл маслахат берасизларми? Вақтингизни олганимдан хижолатдаман. Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ёқиб юборинг. Кулини четроқ жойга ташланг. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 188 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ёқиб юборинг. Кулини четроқ жойга ташланг. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 188 | Турли саволлар