Арикда кир чайкаш

Шайх хазрат,бизнинг жойларда аёларимиз кир ювишнинг охирги кисмини,яъне чайкаб тозалашни кучадан утган арикда чайкашади.Бу арикдан пастдагилар сув ичишади.Буни килманг десак,улар "сув уч ёки етти марта айланса тоза булади,хеч нима килмайди"деб барибир килишаверади.Балки уларни айтгани тугридир,лекин нажосатни сувга оккизиб турса,курган одам сув ичгиси у ёкда турсин,чумилгиси хам келмайди.Шу хакда икки огиз гапириб утсангиз,ман харакат киламан уларга етказишга ва умид киламиз шунаканги холат камайса,илтимос.Жавобингиз учун олдиндан ташаккур айтиб,оллохдан сиз ва оилангизга дин йулида килаётган ишингизда мадад сураб дуо киламиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уларга тўғри қилишмас экан деган гапнинг ўзи етмаса, нима қилиш керак. Ундай одамлар ўзининг қилмишига боҳана излашга ўрганиб қолишган. Агар озгина ўйлаб кўришганида бу ишни ўзларига эп кўришмас эди. Мўминга озор бериш ҳаромлигини ҳамма билади. Уларнинг бу иши ўша ариқдан сув ичадиган барча мўминларга озор эмасми?!

3 Май 2022, 10:55 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar