Бошинг очиқ деса
Ассалому алайкум! Турмуш қилганман, айрим сабаблага кўра ажрашганмиз. Битта қизим бор. Хаётимда солиҳ яхши инсон учраганди, аммо уларни оиласи бор эди. Келишдик, турмуш қилдик, аёллари билмаган, аммо оталари, ака-укалари сингиллари билган. Аёллари менга қўнғироқ қилгани учунгина урушиб қолдим. Ўзимдандан хам озгина айб ўтди, буни биламан. Манга “бошинг очиқ” деб юбордила жахл билан, аммо шундан бери мана 5 ой бўлди хар кун бўлмаса хам 2-3 кунда хол ахвол сўрайман. Кечирим сўрайман аммо кечирмаяптила, гап бориб аёларига тақаляпти холос. Эрим жудаям яхши инсон, қизимга уладан бошқа инсон оталик қила олмайди. Илтимос маслахат берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошинг очиқ деган сўз билан талоқ тушган. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 12:31 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошинг очиқ деган сўз билан талоқ тушган. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 12:31 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш