Беморликдан нафл рўзаларни тутолмаслик

Ассалому алайкум! Ибодатларни Аллоҳ кодир қилганича ёшлигимдан бери бажариб келаман. Бир неча йиллар давомида ўзимга нафл рўзаларни вазифа қилиб олганидим. Лекин ёшим катта бўлган сайин кўп касал бўляпман. Рамазон рўзасини Аллоҳга шукр касал бўлмай тутдим. Лекин чиқиши билан оғриб, доктор яна дорилар ёзиб берди. Шунча йилдан бери бажараётган нафлларими тарк этгим йўқ. Шунга жуда хафаман. Маслахат беринг. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қодир бўлганингизча қилинг. Агар ҳақиқатан сизни у ибодатлардан касаллик тўсиб қўйса хурсанд бўлинг. Айни сиз каби кишилар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар. САФАРДА ҲАЗАРДАГИ ОДАТ БЎЛГАН САВОБЛИ АМАЛЛАРНИНГ САВОБИ ЁЗИЛИБ ТУРАДИ Кимки ўзига бир кеча-кундузда қилинадиган яхши амалларни бардавом одат қилиб олса, сафарда ўша амалларни адо этишнинг имконияти бўлмагани учун қила олмаса, ўша ҳазардаги (муқимликдаги) яхши амалларининг савоби ёзилиб тураверади. عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ قَالَ النَّبِىُّ  صلي الله عليه وسلم: إِنَّ الْعَبْدَ إِذَا كَانَ عَلَى طَرِيقَةٍ حَسَنَةٍ مِنَ الْعِبَادَةِ، ثُمَّ مَرِضَ قِيلَ لِلْمَلَكِ الْمُوَكَّلِ اكْتُبْ لَهُ مِثْلَ عَمَلِهِ إِذَا كَانَ طَلِقًا حَتَّى أُطْلِقَهُ أَوْ أُكْفِتَهُ إِلَىَّ. وَ كَذَا وَرَدَ فِى الْمُسَافِرِ وَ الشَّيْخِ الْكَبِيْرِ مرقاة Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, бир банда ибодат бўлган амаллардан бирини ўзига одат қилиб олиб, сўнг касал бўлиб қолса, унга вакил қилинган фариштага “Бандамни касаллигидан фориғ қилгунимча ёки вафот топтиргунимча соғлик вақтида қилган амалларининг савобини ёзиб тургин” дейилади”, дедилар”. Бундай ҳадис мусофирлар ва кексалар ҳақида хам айтилган (Мирқот). Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 09:51 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar