ширкат шартномаси

Ассалому алайкум муҳтарам шайх ҳазратлари.Сизга қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Менинг онам хориждан товар олиб келиб савдо қилувчи бир таниш аёл билан ширкат шартномаси тузмоқчи. Онам уларга ма‘лум миқдорда пул беради, улар пулни о‘зларининг пулига қо‘шиб тижорат қиладилар. Мана шу масалага доир бир нечта саволлар туг‘илди (мен аввал шерикчилик то‘г‘рисида бо‘лган барча савол-жавобларни о‘қиб чиқдим). Устоз ма‘зур тутасиз, айнан бир масалага тааллуқли бо‘лганлиги учун битта хатда бир неча саволни ёзяпман. 1. У аёл банкдан кредит олиб тижорат қилади. Онам о‘злари қо‘шадиган ҳалол пулдан фойда олаётган ҳисобланаверадими?2. Онам у аёлга шу масалада мурожаат қилганда, улар менинг сиз берадиган пулдан ташқари савдодаги пулим ко‘п, шунингдек, менинг товарларим ба‘зилари тез сотилади, ба‘зиларини насияга сотаман (онам бунга рози), ба‘зилари сотилмай қолади ёки анча вақт о‘тганидан кейин сотилади, шунинг учун меннинг фойдани ҳисоб китоб қилишим мушкул, деб онам берган пулдан бо‘ладиган фойдани таҳминан ҳисоблаб қанча пул (улуш эмас) беришини олдиндан айтмоқда. Мен онамга бундай қилиш мумкин эмаслигини тушунтирдим. Устоз шундай ҳолатда фойдани қандай ҳисобласа бо‘лади?3. Ширкат шартномасида иш бажарувчига маош берилар экан. Маошни фойдадан чиқариб олиб со‘нг келишувга ко‘ра улушлар бо‘линадими?4. Онам бераётган пулини қачон олиши аниқмас, шунинг учун шартнома муддатини онам пулни со‘рагунга қадар деб белгиласа бо‘ладими (у аёл ҳам бунга рози)?Жавобларингиз учун олдин раҳмат. Жазокумуллоҳу хойрон!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шериклардан бири пул қўшиш билан бирга иш ҳам бажарса, ўша бажарадиган ишига одатдаги маош олишига келишилади.

2 Май 2022, 11:52 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar