Намозда кийим

Ассалому алайкум! Баъзи бир биродарларимиз фақатгина кўйлакнинг ўзинигина кийиб таънасининг ранги кўриниб қоляпди, мисол учун оқ кўйлак. Шу ҳолатдаги намозлари ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аврат қисмида шундай бўлса намоз ўтмайди. Эркакнинг аврати киндиги ости, биқини ва белдан ҳам киндиги баробаридан бошланиб то тиззасининг остигача бўлади. Баъзилар киндигини остини беркитишга ҳаракат қилишади, лекин орқа томонидан киндигининг баробари жойлари очилиб қолади. Бунга эътибор қаратиш керак. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 12:31 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar