Онанинг розилигими ёки суннатми?

хурматли Устоз! Дин йулида килаётган хизматларингизни АЛЛОХ(ж/ж) даргохида макбул этиб, икки дунёда яхшилик билан мукофотласин!Устоз бир биродаримнинг онаси "агар мени десанг фалончи-фалончиларга салом бермайсан" дебди. Энди у биродаримиз нима килсин, онасининг розилигини тушуниб, уша инсонларни курганида салом бермай утиб кетаверсинми, ёки салом бериш суннат амал деб, саломлашишда давом этсинми? Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Салом берсин. Ота-онанинг шариатга хилоф гапига амал қилинмайди.

3 Май 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 179 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar