Исрофми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мисол учун нон еётсам уни бирор жойи кир ёки ёқмаса уни идишга ташласам онам “болам бу исроф” дейдилар. Мен эса нима исроф ахир бу қўй моллар ейдику дедим. Шунда иккиланиб қолдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ерда исроф йўқлиги аниқ, аммо баъзи ҳолларда Аллоҳнинг неъматини қадрламаслик, уни менсимаслик, уни еювчиларга паст назар билан қараш каби ҳолатлар бўлади. Шундан сақланиш керак. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 150 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar