шубҳали гушт ҳақида
Ассалому алайкум ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари:Биз чэт элда мусофирчиликда ишлаймиз. Бу ерда мусулмонлар оз бо‘лганлиги учун бу ернинг аҳолиси со‘йган го‘штдан сотиб олиб ушбу ҳадисга мувофиқ истемол қилишлик жо‘изми?Ойша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Бир қавм Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, бизга бир қавм го‘шт олиб келиб туради. Лекин, биз ул го‘шт «бисмилло» айтиб со‘йилган ҳайвоннинг го‘штими еки ё‘қми, билмаймиз», — дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оъзларингиз «бисмилло» айтиб еяверинглар!»— дедилар». (ислом.зиёуз.ъом АЛ-ЖОМЭ‘ АС-САҲИҲ (2-жилд). Имом Исмоил ал-Бухорий.)Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ҳадисда сўювчилар “Бисмиллаҳ” айтишни биладиган одамлар бўлиши эътиборга олинган. Сизлар турган жойда ҳам одамлар одатда шариатга мувофиқ сўядиган бўлсалар, ушбу ҳадисга амал қилиш мумкин. Аммо сўювчилар шариатга номувофиқ сўйишлари одат бўлса, бўлмайди.
3 Май 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром