Яндекс такси
Ассалому алайкум! Ҳозирда Яндекс такси Фарғона водийсига кириб келмоқда. Минимал тўлов мижозлар учун 2000 сўмдан бошланади. Аслида компанияда минимал тўлов 7000 сўм бўлиб, ундан кам юрилган ҳолатда қолган сумма ҳайдовчилар учун компания томонидан қоплаб берилади. Масалан, мен такси чақириб 3000 сўмлик масофа юрсам, ҳайдовчи мендан 3000 сўм олади, минимал тўловга етмаган қолган қисмини эса компания тўлайди, яъни Яндексдан 4000 сўм олади. Бу Яндекс билан келишилган ҳолат. Лекин бизда кўп ҳайдовчилар тушуниб-тушунмай, балки билиб, балки билмай, компаниядан кўпроқ пул ундириш мақсадида, нотўғри ишларни ҳам қилишмоқда. Сиз таксига ўтирсангиз, шу йўлга ҳар куни неча пулга бораяпсиз деб сўрашади ва счётчикни 2000 сўмлигидаёқ ўчириб қўйишади. Масалан сиз йўлкирам 6000 сўм бўлади десангиз, улар озгина юриб заказни 2000 сўмлигида ёпишади ва охирида сиздан 6000, компаниядан эса 5000 сўм пул олишади. Аслида заказни ўчирмаса 6000 сўм ва компаниядан 1000 сўм олиши керак эди. Ёки борадиган жойингизни айтсангиз ҳам ўшандан ҳам ҳисоблаб туриб, бу йўналиш 8000 сўм бўлади дейишади ва сиздан 8000 компаниядан яна 5000 сўм пул олишади. Улар учун компания томонидан мотивация учун қопланадиган пул худди осмондан тушган пулдек ва бундай ортиқча пул ишлаш нотўғри эканини, компаниянинг ҳақини еяётганларини тушунишмаябди ва ўз навбатида бунга рози бўлиб индамаётган, ёки шунчаки тушуниб-тушунмай рози бўлаётган йўловчиларни ҳам, фикри ожизимизча, ўзларининг нотўғри ишларига шерик қилиб олишмоқда. Бу ҳолат деярли ҳар сафар аксарият ҳайдовчилар томонидан такрорланади, чиққанингиздан сўнг счётчикни ўчириб қўяверайми деб сўрашади, мақсад ўша 2000 сўм пайтда ҳисобни ёпиб компаниядан 5000 сўм ундириш. Саволларни кўпчилик ўқийди деган умид билан шу ҳайдовчиларга қилаётган ишлари нотўғри эканини тушунтириб қўйинглар. Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Компания ёки таксисларда хиёнат кўп содир бўлар экан. Шахсан ўзимиз шу таксидан фойдаланиш учун чаққандик. Светофорда тирбандлик туфайли уч дақиқа тургани учун ўз-ўзидан 6000 сўм қўшиб қўйди. Бу ҳақида тушунча беришини сўраганимизда “яндекс томонидан шундай қилинган” деб айтди. Бу мижозни очиқ-ойдин талашнинг бир йўли. Бу компаниянинг айбими ёки таксичиними билмадик. Аммо мижознинг бир тийин ҳаққига хиёнат қилиш ҳам ҳаром амал ҳисобланади. Бундай қилиб топиб еган инсонда ҳам фарзандларига едирса фарзандларида ҳам яхшилик бўлмайди. Ҳадисда “Ҳаромдан униб ўсган жасад фақат дўзахгагина тушишга лойиқ” дейилган. Макр хийлаларини қандай қилишларини биздан кўра сизлар яхши биласизлар. Макр қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 13:36 | Савол-жавоблар | 178 | Турли саволлар