Рибога шерикчилик эмасми?
Муҳтарам Устоз Устоз мени қийнаётган бир савол бор эди, шунга ойдинлик киритиш мақсадида сизга савол йўлламоқдаман.Саволим: Мен ишлайдиган жойда бир биродаримиз бор ўзлари намозхон хаттоки бир вақтлар тасаввуфга хам кирган инсонлар, шу биродаримиз банкдан % га кредит олаётганларга банкнинг сўровига кўра бизнес режа, Лойиха ва шунга ўхшаш нарсалар қилишади. Мен бу иш харом экан деб бир-икки марта айтдим.Устоз мен шу биродаримиз билан бир хонада турамиз ва мен кўп ишлардан бохабар бўлиб тураман. Олдиларига келаётганларнинг деярли 99 % шу масалада келишади. Баъзида биродаримиз йўқлигида келган мижозлар мендан у бизнес режа қиладиган аканинг телефон рақамини беринг ёки бизнес режасига оид хужжатларини унга бериб қўясизми? деб келишади. Шундай холатда нима қилишим керак хар битта келаётган одамга бу ишларинг харом дейишим лозимми? ёки нима қилишлик лозим хисоблайсиз?Устоз биз талабаларингизни ота - оналарига хидоят, намоз мухаббатини тилаб дуо қилсангиз, Шоядки Аллоҳ таоло сизнинг дуоингизнинг эҳтиромидан, бизнинг ота-онамиз хаққига қилган дуоларимизни ижобат қилса..
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Улар билан мулоқотдан четлаган афзал.- Барча ота-оналарга ҳидоят, тавфиқ ва ибодат бахтини Аллоҳ таолонинг Ўзи ато қилсин!
3 Май 2022, 13:49 | Савол-жавоблар | 162 | Молия ва тижорат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Улар билан мулоқотдан четлаган афзал.- Барча ота-оналарга ҳидоят, тавфиқ ва ибодат бахтини Аллоҳ таолонинг Ўзи ато қилсин!
3 Май 2022, 13:49 | Савол-жавоблар | 162 | Молия ва тижорат