Закот тугрисида

Ассаламу алайкум хурматли эл севган устозимиз. Рамазон муборак булсин.Закот тугрисида саволим бор эди.ИншаАллох закот бериш ниятидаман. 1. Тижорат билан шугулланаман. Гохида пул лозим булганда хам тижоратимизда айлнаётган пулга тега олмаймиз. аёлимга пул лозим булганда уни сабрга чорлаб келаман. Пулимиз нисобга етган. Закотни килсак булаверадими?2. Закотни якинларимдан кимларга берсам булади. Аёлимга, карамогимда ёки уларнинг карамогида яшамайдиган ака-укаларимга ва карамогида яшамайдиган Ота-онамга берсам буладими?3. Бир биродарим мендан анчадан бери карз булиб келади. У карзини узишга шароити йуклигини биламан. Уша карзини закот тарикасида кечиб юборсам тугри буладими, яъни закот хисобида кетадими?Жавобларингизни интизорлик билан кутаман
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бўлаверади.2. Закотни аёлига, ота-онасига ва болаларига бериб бўлмайди.3. Қарзни закот ҳисобидан кечи бўлмайди. Савол беришдан олдин бу гап сайтда борми ёки йўқ эканини аниқлаб олиш керак. Кўп марта жавоб берилган саволарни бергансиз.

3 Май 2022, 14:00 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar