Электр энергиясидан қарздорлик

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бир пайтлар электр энергиясидан қарз ундурувчи билан келишилган ҳолда тўланган экан, мен у пайтда ёш эдим, мисол учун ҳисоблагични тармоққа уламасдан, 400минглик ишлатилган бўлса 200минг қарз ундурувчига бериб ва ҳисоблагични яна 0 (нол)га айлантриб берар экан. Шариатда буни ҳукми қандай? Агар тўланмаган пуллар бўйнимизда қарз бўлса уни қандай қайтарсам бўлади? Электросетга оборишни иложи йўқ энди, чунки ўша пайтда уларнинг хабари бўлмаган. Кимга тўласам бўйнимдаги қарздан қутилган бўламан? Илтимос ёрдам берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳукми ҳаром. Электр энаргиясидан қарздорлик бутун фойдаланувчилардан қарздорлик ҳисобланади. Беришни бирор йўлини ўзингиз топинг, бизни хаёлимизга келмаяпти. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 14:23 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar