Машинанинг сарф-харажатига тўла ҳақлиманми?
Ассалому алайкум. 1). Бай қилиб, 5000 долларга сотиб олган машинамга, тахминан 2200 доллар атрофида сарф қилдим. Машина ўзимники деб ўйлаб, ҳисобламай сарфлаганим учун, аниқ рақамни билмайман. Машина тақиқда экан, МИБ тортиб олиб, биржада сотиб юборди. Сотган одам неча пул тўлай деяпти. Мен 5000 доллар машинанинг тан пули ва тахминан 2200 доллар қўшимча харажат билан жами 7200 доллар берасиз, деяпман. Агар мен машинага 2200 эмас, 1200 доллар сарфлаган бўлсам-чи? Унда 1000 доллар рибо олган бўламанми? 2). Бай қилиб олганман-ку, хоҳлаган нархимни ҳисоблашга ҳақлиманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Машинани қайтиб сотганингизда сиз хоҳлаган нархда сотишингиз мумкин эди. Сизлар эса савдони буздинглар. Шунинг учун берганингиз ва сарф қилганингизнигина оласиз. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 15:29 | Савол-жавоблар | 141 | Молия ва тижорат