Зарарли хаёллар
Ассалому алайкум! Менда Аллоҳга бўлган жуда хам ёмон фикр хаёллар келяпти. Ўқидим, одам идиш хисобланади деган жавобингизни. Мен фахш видеолар кўрганим йўқ, шунда хам келавераяпти. Нима қилса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тилингиз билан айтиб иқрор бўлмасангиз гуноҳкор бўлмайсиз. “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн”ни кўп айтинг. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: جَاءَ نَاسٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَأَلُوهُ: إِنَّا نَجِدُ فِي أَنْفُسِنَا مَا يَتَعَاظَمُ أَحَدُنَا أَنْ يَتَكَلَّمَ بِهِ، قَالَ: وَقَدْ وَجَدْتُمُوهُ؟» قَالُوا: نَعَمْ، قَالَ: «ذَاكَ صَرِيحُ الْإِيْمَانِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир неча киши келиб, у зотга: «Кўнглимизга шундай нарсалар келадики, буларни айтишни жуда оғир (гуноҳ) деб биламиз», дейишди. У зот: «Ростдан ҳам шундай бўляптими?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Ана ўша айни иймондир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Муслим"). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:30 | Савол-жавоблар | 173 | Руҳий тарбия