Саловотлар. Истиғфор дуолари
Салоти мунжия
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммад, салатан тунжина биҳа мин-жамиъил аҳвали вал афат. Ва тақзи лана биҳа жамиъал ҳажат ва тутоҳҳируна биҳа мин-жамиъис-саййиат. Ва тарфа-ъуна биҳа ъалад-дарожат ва тубаллиғуна биҳа ақсол-ғоёти, мин-жамиъил хойроти фил-ҳаяти ва баъдал мамат.
Аллоҳим! Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беадад салот ва салом бўлсин. Бу салотлар, саломлар ва дуолар бизни ҳар турли бало ва мусибатлардан халос этсин, барча эҳтиёжларимизни кеткизиб, бизни гуноҳлардан покласин. Бизни юксак даража ва мартабаларга кўтарсин. Аллоҳим! Бу салот ва саломлар туфайли ўлгандан ке-йин хайр (яхшилик)ларга ноил бўлайлик.
Салоти фатҳийя
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадинил-фатиҳи лима уғлиқо вал-хотими лима сабақо, Насирил-ҳаққи билҳаққи, вал ҳади ила сиротикал-мустақим ва ъала алиҳи ҳаққо қадриҳи ва миқдариҳил-ъазийм.
Аллоҳим! Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салот ва саломлар бўлсин. Бизга Сенинг яширин хазиналарингни очиб берган Удир. Пайғамбарлар ҳалқасининг охири Удир, Ҳақнинг энг катта ёрдамчиси Удир, инсонларга тўғри йўлни кўрсатган Удир! Унга ва яқинларига сўнгсиз салот ва саломлар бўлсин.
Бошқа бир саловот
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-набиййил-уммиййи ва ъала алиҳи ва саҳбиҳи ва саллим.
Саййидул истиғфор
(Ривоят қилинишича, истиғфорларнинг энг афзали ушбудир):
Аллоҳумма анта Робби ва ана ъабдука, холақтани ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатўту, аъузу мин шарри ма сонаъту абуъу лака биниъматика ъаллайя ва абуъу ъала нафси би занби, фақод золамту нафси ваътарофту би занби, фағфирли зунуби, ма қоддамту минҳа ва ма аххорту, фа иннаҳу ла яғфируз-зунуба илла ант.
Аллоҳим! Сен менинг Раббимсан! Мен эса Сенинг қулингман. Мени Сен яратдинг. Мен кучим етгунча Сенга берган аҳд ва ваъдамда собитман. Биламан, берган неъматларингга муқобил (шукр қилишда) нуқсонга йўл қўйдим, нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни тан оламан, ўтмиш ва келгуси гуноҳларимни кечиришингни Ўзингдан сўрайман. Мени кечиргин, Аллоҳим! Сендан ўзга кечиргувчи йўқдир (Термизий. «Даъват», 3393-ҳадис).
Яна бир истиғфор дуоси
Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!
Азим ва Карим бўлган, Ўзидан бошқа ҳеч бир илоҳ бўлмаган, Ҳайй ва Қайюм бўлган Аллоҳдан мағфират сўрайман. Унга қайтамиз. Тавбамизни қабул этиб, мағфират ва ҳидоят насиб қилишини тилаймиз, чунки У тавбаларни қабул қилгувчи, раҳмли, меҳрибондир. Нафсига зулм (ҳақсизлик) қилган, ўлдириш ёки қайта тирилтиришга ва (Қиёмат куни) тўплашга ожиз бўлган банданинг тавбаси каби тавба қиламиз.
27 Июл 2022, 08:29 | Дуолар | 185