Ижтимоий масала

Ассалому алайкум! Устозлар, кўчада таксис ва маршрутларни дастидан юриб бўлмаяпти. Кетаётган йўлида поворотникни ёқмасдан хам клиент чиқиб қолса хоҳлаганча бурилишиди. Ёки светофорга яқин жойларда тўхтаб хоҳлаганча нархини келишиб туришади. Табиийки орқамда бир қанча машиналар тўпланиб кетади ва мен сигнал чалишга мажбур бўламан. Яна нега чаласан деб жахл қилишади. Ахир бошкаларга зиён келтириб топилган пул буюрмайдику. Қанча одам ўша таксисларни хақорат қилиб кетади. Сизларни каналингизни деярли бутун Ўзбекистон кузатади, илтимос шу масалада тарбияга чақириб ёзинглар. Аввалдан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. وَعَنْ حُسَيْنٍ الْمُعَلِّمِ قَالَ: حَدَّثَنَا قَتَادَةُ، عَنْ أَنَسٍ، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يُحِبَّ لِأَخِيهِ مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин бўла олмайди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Ушбу ҳадис динимизнинг торозиси ҳисобланган ҳадисдир. Яъни бирордаринг сенга нима дейишини хоҳласанг унга ҳам ўшани гапир. Нимани беришини хоҳласанг унга ҳам ўшани бер. Сени ҳурмат қилишини хоҳласанг сен ҳам ҳурмат қил. Кулиб оқишини хоҳласанг кулиб боқ. Сени хурсанд қилишини хоҳласанг сен ҳам хурсанд қил. Сени хақорат қилишини хоҳламасанг сен ҳам ҳақорат қилма, уришини хоҳламасанг урма, обрўйингни тўкишини хоҳламасанг обрўсини тўкма, юзини буриштириб боқишини хоҳламасанг сен ҳам юзингни буриштирма, сенга қандай муносбатда бўлишларини хоҳламасанг сен ҳам ўшандай муносабатда бўлма. Аллоҳ таоло “Мутоффифун” сурасид марҳамат қилади.  وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ۝ 1. Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга.
«Вайл» сўзининг икки хил маъноси бор, бири «Вой бўлсин», иккинчиси эса дўзахнинг номларидан бири «Вайл», яъни «Ўлчовдан уриб қолувчиларга Вайл дўзахи бўлсин» деганидир. الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُواْ عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ۝  وَإِذَا كَالُوهُمْ أَو وَّزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ۝ 2. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар.
3. Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар.
Бу уриб қолиш фақат торозуда тортиладиган нарсаларгагина тегишли эмас, балки ҳамма нарсага тегишлидир. Оддий мисол инсонлар сизга кулиб боқишади сиз хўмрайиб боқасиз, бировлар сизни ҳурмат қилишларини талаб қиласизда ўзингиз уларни ҳурмат қилмайсиз, ўзингиз бировларни йўлини кесиб ўтасиз ўзингизникини кесиб ўтишса ҳақоратлайсиз, сизга сотаётганларга нархини пасайтириб беришини талаб қиласиз ўзингизни молингизни нархини пасайтиришса ўшқирасиз, қизингизга шаҳват назари билан бировлар қараса жаҳлингиз чиқади ўзингиз эса бемалол бировларни қизларига еб юбогудек қилиб қарайсиз ва ҳоказолар. Бу нарса ҳар қадамда ҳар бир ишда бўлади. Биз дин деганда “Қалбим тоза бўлса бўлди” деган гапга ўрганиб қолганмиз. Яна бироз “илм”дан хабардор бўлганлари намоз ва рўзани ҳам қўшиб қўйишади. Булар диннинг бир бўлаги бўлганидек ижтимоий одоблар ҳам динимизнинг катта бир бўлагидир. Аёлларимиз кийимларидан маҳрум бўлганларидек жамиятимиз ҳам диннинг бу бўлагидан ҳам анча маҳрум бўлиб қолган. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar