Фиқҳ илмини ўранишга маслаҳатиз ва Ал-Ашбоҳ ван-назоир китоби таржимаси

Ассалому алайкум! Биз илм талабидагиларга сизларни илм эшиги қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, ва Аллоҳ сизлардан рози болсин! (Излаш ҳизматидан фойдаландим) Саволим қуйдагича: ҳурматли Устозлар фиқҳ илмига қизиқшим баланд, диёримиздаги қайси китоблардан бу илмни органишни бошлай ва насиҳат қилинг устоз, ва маслаҳат беринг, Ҳазрат роҳимаҳуллоҳни 《Усулул Фиқҳ》китобларини олдим ва ҳазрат роҳимаҳуллоҳни 《амаллар ниятларга боғлиқдир》 деган китобларида 《Фиқҳий қоидалар》 деган илм ҳақида ўқидим жуда қизиқ илм экан, ва бир китоб ҳақида Устозимиз роҳимаҳуллоҳ айтганлар: 《 Ал-Ашбоҳ ван-назоир》 китоби ҳам дарс қилиб таржима этилмоқда деганлар шу китобни таржимасини қаердан топсам бўлади, (Ҳилол эбоок) пирограммасида борми шу китоб, Усулул Фиқҳ илмини ва Фиқҳий қоидалар илмини ўрганиш учун қайси китобларни ўқишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фиқҳ илмини чуқур ўрганиш араб тилини пухта билишни тақозо қилади. Чунки энг муҳим ва асосий фиқҳий китоблар араб тилидадир. Араб тилини пухта ўрганиб, кейин ушбу илмга киришинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:09 | Савол-жавоблар | 174 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar