Уйқуда қўрққанда ўқиладиган дуо

Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:

أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غََضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ

 «Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозабиҳи ва шарри 'ибадиҳи ва мин ҳамазатиш шаятийни ва ан яҳзуруни», деб айтишни ўргатганлар.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.) Абу Довуд, Термизий ва Ибн Суннийлар ривоятлари.



17 Феврал 2023, 01:36 | Дуолар | 47
|
Boshqa savol-javoblar