Масжидга кетаётганда ўқиладиган дуо

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот холалари Маймуна розияллоҳу анҳунинг уйларида тунаб қолганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ишларига гувоҳ бўлганини айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетатуриб, қуйидаги дуони ўқидилар:

اللهُمَّ اجْعِلْ فِي قَلْبِي نُورًا وَفِي لِسَانِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي سَمْعِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي بَصَرِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُورًا وَمِنْ أَمَامِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ فَوقِي نُورًا وَمِنْ تَحْتِي نُورًا، اللهُمَّ اعْطِنِي نُورًا

 «Аллоҳуммажъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон важъал фий самъий нурон важъал фий басорий нурон важъал мин холфий нурон ва мин амамий нурон важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон, Аллоҳуммаътиний нуро».

(Маъноси: Эй Раббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, орқамдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил, эй Раббим, менга нур ато эт). Имом Муслим ривоятлари.



17 Феврал 2023, 01:42 | Дуолар | 33
|
Boshqa savol-javoblar