Фаришталарга ёки қиёмат кунига шубҳа билан қараш

Ассалому алайкум! Инсон Аллоҳни борлигига ишонса лекин фаришталарга ёки қиёмат кунига шубҳа билан қараса бу инсон ҳадисларда келган башоратдаги “Кимики қалбида заррача иймон бўлса жаханнамда абадий қолмайди” дейилган тоифага кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Чунки инсон мўмин бўлиши учун Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, қиёмат кунига, яхшилик ва ёмонлик барчаси Аллоҳнинг тақдири эканлигига ва ўлимдан кейин қайта тирилиш борлигига иймон келтириши шарт. Улардан бирортаси топилмаса ёки бирортасига шак бўлса у мўмин бўлмайди. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 22:16 | Савол-жавоблар | 171 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar