Масжидга кираётганда ва чиқаётганда ўқиладиган дуо

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб, сўнг:

اللهُمَّ افْتَحْ لِي أبْوَابَ رَحْمَتِكَ

 «Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик», деб айтсин.

(Маъноси: Эй Раббим, бизга раҳмат эшикларини очгин)

Чиққанида эса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

 «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлик», десин».

(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг фазлингни сўрайман.)

Бу ҳадисни Имом Муслим ривоят қилганлар. Лекин у зотнинг ривоятларида «Расулуллоҳга салом айтсин», деган лафз йўқ.



17 Феврал 2023, 01:46 | Дуолар | 41
|
Boshqa savol-javoblar