бу ишимдан топган пулим халолми

ассалому алайкум хазрат. Сизга бир саволим бор.Мен бир фирмада компютер орқали бошқариладиган ускуна ишлатаман.Фирманинг эгаси г‘айри дин (кореа миллатидан). Бу ускунада асосан мебел сохасида ламинат(ЛДСП, ЛМДФ) лар ёки оргстекло кесилади. Бу фирмада реклама сохасида хамма ишлар қилинади (харфлар тайёрлаш, принтердан печат қилиш,...). Бу ускунани биз реклама сохасида ишлатамиз. Мен ишлаётган фирма УзБАТ(Узбек-Бритиш-Америъан Тобаъъо)билан шартнома тузиб у фирманинг заказларини олган. Бу заказлар асосан сигареталарни до‘конларда солиб қо‘йиладиган ламинат идишлардан ташкил топган ва бу ламинатларнинг ҳаммасини мен кесиб бераман. Мен ойликка ишлайман. Бу фирмада ишлаш менга жоизми ё‘қми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Чекишга хизмат қилиш бор экан. Ўша ишни қилмасангиз, жоиз.

3 Май 2022, 15:45 | Савол-жавоблар | 171 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar