Каъбадан ва бир мўминнинг шон шуҳрати

Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Каъбатуллоҳга қараб “сени азизлигингдан бир мусулмоннинг шон-шавкати Аллоҳ ҳузурида баландроқдур”. Ушбу ҳадис саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! وَنَظَرَ ابْنُ عُمَرَ يَوْمًا إِلَى الْكَعْبَةِ فَقَالَ: مَا أَعْظَمَكِ وَأَعْظَمَ حُرْمَتَكِ، وَالْمُؤْمِنُ أَعْظَمُ حُرْمَةً عِنْدَ اللهِ مِنْكِ. حَسَنٌ أَخْرَجَهُ التَّرْمِذِي وَاِبْنُ حَبَّانِ «Бир куни Ибн Умар Каъбага назар солиб туриб:
«Қанчалар ҳам улуғсан! Сенинг ҳурматинг қанчалар ҳам улуғ! Мўъминнинг ҳурмати Аллоҳнинг ҳузурида сендан ҳам улуғ!» деди».
Шарҳ: 
Демак, мўмин кишини беҳурмат қилиш Каъбаи Муъаззамани беҳурмат қилишдан кўра ёмон экан. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор мўмин кишини беҳурмат қилишга ошиқмаслик лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).  Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 15:44 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar