Бу ҳолатда ҳам талоқ бўлиб қолмайдими
Ассалому алайкум! Саволим узунлиги учун узр сўрайман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Анчадан бери мени бир савол қийнайди. 1) Турмуш ўртоғимни оиласи жуда уят мавзуда туҳмат қилишди. Чидай олмадим. Ажрашмоқчиман, кетаверайми деганимда “кетавер” деди. Кейин шахсий нарсаларим билан ота уйимга кўчиб кетдим. Уйдан ажрашиш ниятида кетганим ва у кетишимга рози бўлганида талоқ тушадими? Кейинчалик қайтиб яшаб кетдик, бирор масжидга бориб имомдан никоҳ ўқитиш керакми билайлик десам уришиб берди. Ҳеч нарса қилмай яшаб кетдик. 2) Қайнонамлар мени бошқа эркакни севиб қолган, унга учрашайлик деб ялиниб юрибди деб менга туҳмат қилишди. Ундан ташқари қайнонам, қайнопам ва холаси тарафидан менга фарзандли бўлишга рухсат йўқ эди. Турмуш ўртоғим билан Уч йил на маьнавий на жисмоний муомалага рухсат беришмади. Эр хотинлик алоқалари орамизда йўқ эди. Фақатгина уйда иш қилиш учун уйланган хизматкорга ўхшардим. Ҳиёнатда айблашганидан кейин ажрашиш ниятида уйдан кетдим. Турмуш ўртоғим кет ҳам қол ҳам демади. Кетганимдан кейин телефонда ажрашиш борасида ниятиз нима, гаплашиб олайлик дедим. “Билмайман, аям сен билан бораман деяпти” деди. Аянгизни эмас сизни хоҳишингизни билмоқчиман десам, индамади, жавоб беришдан қочди. ( фарқи йўқдек, ўхшаса яшаб, ўхшамаса яшамайман дегандек тутди ўзини). Бу вазиятда ажрашиш ниятида бўлганим ва у аниқ жавоб бермаганида талоқ бўлмайдими? 3) Қаердан қандай пул топаетганини аниғини билмайман. Кам ишлаб кўп топяпти. Бир таниши битсоин дан пул топади. У билан яқин бўлиб кетди ва у билан битсоин мавзусида гаплашиб турди. Кўнглим ғаш. Ўзидан шу системадан пул топаяапсизми десам бирдан жаҳл билан бу мавзуда гаплашмайман деб туриб олди. Агар топаетганларингиз ҳалолдан бўлмаса буни қабул қилмайман кетаман дедим. Унда кетавер деб боши билан эшикни ишора қилди. Бу ҳолатда ҳам талоқ бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ниятини сўранг. Агар ажрашиш ниятида кетавер деган бўлса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 16:35 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ниятини сўранг. Агар ажрашиш ниятида кетавер деган бўлса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 16:35 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш