Шариатга мувофиқми?

Ассаламу алайкум! Ҳозирги кунда савдо дўконларида, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида, савдо расталарида, ишларнинг ривожланиши учун қандайдир амаллар қилиш кўпаймокда. Яъни бир мулла одамни ўша ерларда иш ривожланиши керак бўлса олиб бориб, у мулла нималарнидир ўқиб, ўша жойга сепиш учун махсус дам сув тайёрлаб берармиш ва дуо қоғозлар ҳам ёзиб берармиш ва ҳо казо. Шундай амаллар шариатда борми? Тўғри йўл қандай? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрсатма берилмаган ва қайси ўринда қандай дуо қилиш кераклиги айтилмаган ўринлар қолмаган. Ҳадислар захирасига назар солинса бирор ҳолат йўқки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинмаган дуоси бўлмаса. Агар сиз айтаётган инсон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган дуони ўқиса, ёки ўқишни таълим берса унга шаръан ҳеч қандай монеълик йўқ. Лекин аслини оладиган бўлса, ўша суннат бўлган дуоларни ҳар ким ўзи ўрганиб ўқиши мақсадга мувофиқдир. Кимларнидир олиб келиб, бу ишларни қилдириши шундай саволларни туғилишига сабаб бўлади. Шунинг учун бундай қилмаслик афзалдир. Валлоҳу аълам.

3 Май 2022, 18:14 | Савол-жавоблар | 135 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar