Ичувчи дўстларни яхшиликка чақириш

Ассалому алайкум! Динимизда мўмин банда имкон борича бошқаларни ёмонликдан қайтариши ва яхшиликка чақириши лозим, лекин қилинган насиҳатлар кор қилмаса нима қилиш лозим? Қайта-қайта қилинган, кор қилмаган дўст ва оғайниларни тарк этиш керакми? Шу хусусида келган оятлар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри йўлга кириш умиди бўлса тўғри йўлга чақириш керак. Инсонийлик ёрдамларни аямаслик керак. Гуноҳ мажлислари бўлса бирга бўлмаслик керак. Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади:  وَيَوْمَ يَعَضُّ الظَّالِمُ عَلَى يَدَيْهِ يَقُولُ يَا لَيْتَنِي اتَّخَذْتُ مَعَ الرَّسُولِ سَبِيلًا۝ 27. У Кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эҳ, қани эди Расул билан бир йўлни тутган бўлсам!» – дер. يَا وَيْلَتَى لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًا۝ 28. «Эвоҳ! Қани эди, фалончини дўст тутмаган бўлсам», – дер. لَقَدْ أَضَلَّنِي عَنِ الذِّكْرِ بَعْدَ إِذْ جَاءنِي وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِلْإِنسَانِ خَذُولًا۝ 29. «Батаҳқиқ, менга Зикр келганидан сўнг, у мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетувчидир».
Ушбу оятда зикр қилинган ҳолатга тушиб қолишдан сақланиш керак. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 188 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar