Ҳури ийн

Ассалому алайкум! Ҳурри ийн ким? У ҳақида қайси китобдан кўпроқ малумот олсам бўлади? Жавоб учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! ҲУРЛАРНИНГ ВАСФИ وَحُورٌ عِينٌ . كَأَمْثَالِ اللُّؤْلُؤِ الْمَكْنُونِ  الواقعة/22، 23 Яна (улар учун) оппоқ юзли катта ва чиройли кўзли ҳур қизлар ҳам бўлурки, улар худди (пардага) ўралган дурлар кабидирлар. كَأَنَّهُنَّ الْيَاقُوتُ وَالْمَرْجَانُ الرحمن/58  Улар(нинг баданлари тиниқлик ва силлиқликда) гўёки ёқут ва маржондирлар.  إِنَّا أَنْشَأْنَاهُنَّ إِنْشَاءً . فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْكَارًا . عُرُبًا أَتْرَابًا  الواقعة/35-37  Биз уларни (ҳур қизларни) дафъатан пайдо қилдик (онадан туғилмадилар). Кейин уларни бокира қизлар қилдик. (Улар) жозибали ва тенгқурдирлар. وَكَوَاعِبَ أَتْرَابًا (ёш ва ҳуснда) тенгқур, бўлиқ сийнали (ҳур қиз)лар. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: وَلَوْ أَنَّ امْرَأَةً مِنْ نِسَاءِ أَهْلِ الْجَنَّةِ اطَّلَعَتْ إِلَى الْأَرْضِ لَأَضَاءَتْ مَا بَيْنَهُمَا، وَلَمَلَأَتْ مَا بَيْنَهُمَا رِيحًا، وَلَنَصِيفُهَا - يَعْنِي الْخِمَارَ - خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا «Агар аҳли жаннат аёллардан бири ерга қараса, икковининг (еру осмоннинг) орасини ёритиб, хуш бўйга тўлдириб юборган бўлар эди. Унинг бош кийими – яъни рўмоли – дунё ва ундаги бор нарсадан яхшидир». Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 12:33 | Савол-жавоблар | 183 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar