Намоз ўқимай қўйдим
Ассалому алайкум! Мен ёшим 18да. Мен ўтган йил намоз ўқишни бошладим. Кейин ўқимай қўйдим(шайтонни гапига кириб). Мана 2 ойдан буён намоз ўқимоқчи бўлиб эрта тураман хали эрта экан деб ухлаб қоламан. Ютубда хар хил видеоларни кўраман, марузаларни эшитаман. Дўзох хақида ва жаннат хақида, намоз ўқимаган кишилар аҳволи ҳақида, лекин шунда хам намоз ўқиёлмаяпман. Илтимос устоз ёрдам беринг иймоним мустахкам эмас.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқий олмасангиз борадиган жойингиз тайин. Биз бошқа нима дейлик? Инсонга шунчалик танлаш имконияти берилган. Намозни қолдирганлар жазоси учун айтилган оят бор. Охиратнинг бир куни бу дунёнинг минг йилига тенг бўлиши ҳақида ҳам. فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَالَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир.Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади:وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 19:31 | Савол-жавоблар | 190 | Ислам