Қуръон ва истиғфор дуолар

Ассалому алайкум! Бир саволга берган жавобларингиздан тўғриси иккиланиб колдим, яъни мазмуни Қуръонни фақат арабча ёзувдан ўрганиш кераклиги. Дуо, истиғфор ва ёдлаган сураларимизни ўқимайликми ёки ўқийликми? Намозимиз шубҳа бўладими? Чунки хаммасини крилл алифбосида ўрганганмиз. Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тузатишга ҳаракат қилинг. Инсон боласи қизиқ, чала қиляпсиз тўғриланг деса, мукаммал қилиш ўрнига, шайтонни гапига кириб бутунлай ташлаб қўяди. Қилган иш хатолигини охиратда билади. Тузатгунингизча ўқиб тураверинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:12 | Савол-жавоблар | 177 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar