чойхона ҳақида
Ассалому алайкум! Мен Университетда талабаман, ўтган йилдан бошлаб Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намозни ўқишни бошладим. Биз курсдошлар билан ҳафтани охирги кунларида бўш вақтларимизда чойхонага хизматга қилишга бориб турамиз. У ерда ҳар ҳил спиртли ичимликлар ичилади, баъзи одамлар картаям ўйнашади. Биз фақат овқат олиб бориб берамиз ва улар кетгандан кейин ўзимизга берилган ҳонани йиғиштириб оламиз. Мижозлар баъзи пайтларда спиртли ичимлик келтиришимизни сўрашади. Кейин хонани тозалаш жараёнида спиртли ичимликларнинг бош шишасини ҳам йигиштирамиз. Шундай жойда ишлашимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Олиб келиб беришингиз гуноҳга ёрдам бериш бўлиб, ичганлар билан баробар гуноҳкор бўласизлар. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида маст қилувчи нарса хамр деб аталиб, у асосан узум ва хурмони сиқиб олинадиган ичимликдан иборат бўлган. Ундан бошқа яна учта нарса ҳам бор эди, лекин улардан кам ҳолатларда хамр олинар эди. Кейинчалик маст қилувчи нарсаларнинг тури ҳам, исми ҳам кўпайиб кетди. Аммо барибир тури ва исмидан қатъи назар, уларнинг ҳаммаси хамр ҳукмини олаверади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва у ҳаромдир», деганлар.
Шунинг учун ҳозирги кундаги барча маст, кайф қилувчи нарсалар хамр ҳисобланиб, улар ичиладими, чекиладими, ҳидланадими, игна билан юбориладими, фарқи йўқ. Ароқми, вискими, морфими, нашами, героинми, қорадорими, буларнинг ҳаммаси ҳаром. Ҳаммаси учун ўн тоифа одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан лаънатга учрайди, Аллоҳнинг раҳматидан қувилади.
Ҳаммолини.
Мазкур ҳаром нарсага ҳаммоллик қилувчи киши ҳам Аллоҳнинг лаънатига сазовордир. Хом ашёни тайёрлаш, жойига олиб боришда ҳаммоллик қиладими ёки тайёрлаш жойидами, сотиш жойидами ёки сотиш жойидан истеъмол жойига ташишдами, барибир. Ҳозирги кунда бутун дунё қарши курашаётганига қарамай, лаънати ҳаммолларнинг фаолияти туфайли қорадори ва унга ўхшаш ҳаром нарсалар бутун дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни беҳуда лаънатламаган эканлар.
Кўтартирувчисини.
Ароқ ва унинг ҳукмидаги ҳаром нарсаларнинг ҳаммолларини ишга солувчи, уларга пул бериб ишлатувчи ҳам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 19:40 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром