Узрли ҳолатда жамоат намозларига бориш
Ассалому алайкум! Бир танишим яқинда операция бўлдилар, натижада йўғон ичакни қориндан ташқарига чиқариб қўйилди, барча нажосат ва қорин дам бўлгандаги ҳаво шу орқали ташқарига чиқар экан. Ярим йил шундай юриш керак экан, кейин қайта операция қилиб ҳолат аслига қайтарилар экан. Нажосат ерга ва кийимга тегмаслиги учун зарур чоралар кўрилган. Фақат, ичакдан чиқаётган овоз ва ҳидларни (ел келгандагидек) одам ўзи назорат қила олмас экан. Савол: Шундай ҳолатда 5 маҳал жамоатга ва Жумъа намозларига чиқилса бошқаларга озор берилган бўлмасмикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 5 маҳалга чиқиши жоиз эмас. Жумага чиқиш ҳам озор берса уни ҳам тарк қилиб уйида пешин ўқийди. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 19:42 | Савол-жавоблар | 141 | Намоз