Банк бухгалтерияси

Ассалому алайкум! Мен бу каналга яқинда уландим ва бази ўзимнинг ишимга доир савол билан мурожаат этмоқчи эдим. Банкда бухгалтер бўлиб ишлайман яъни банкнинг ички хисоботини юритаман ходимларга ойлик маош хисоблайман, налог ўтказаман ва банкда қўлланиладиган асосий воситалар хисобини юритаман. Шу қилаётган ишим ножоизми? Кредит хужжатларига аралашмаса фоизларини хисобламаса хам банкда ишлашнинг ўзи гунохми? Олаётган маошим халол хисобланмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рибо(кредит)га алоқангиз бўлмаса ишлашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 01:21 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar