Уй

Ассалому алайкум! Устозлар дадам вафот этганлар онам ҳаётлар уч ака-ука бир катта ҳавлида турамиз. Мен катта фарзандман, ҳаммамиз уйланганмиз, укамлар 6 хонали уйда туради. Иккаласи уч хона уч хона, мен олдин ота-онам яшаган эски уч хонали уйида тураман. Шу уйнинг орқасидан янги уй қурмоқчиман, ота-онамнинг эски уйларидан чиққан ёғоч, шефир, тупироғидан паҳса лойидан ва бошқа нарсаларидан янги уй ва молхона қуришимга фойдаланишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввал меросни шариатга мувофиқ қилиб аниқлаб, тақсимлаб олинглар. Кейин ҳар ким ўзининг ҳаққидан ишлатаверади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 20:55 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar