Гўдаклар савол-жавоби

Ассалому алайкум! Яқинда кичкина қизалоғим ҳаётдан кўз юмди. Аллоҳга шукур сабр беряпти. Шу масалада саволим бор, гўдаклар савол жавоб қилинадими?
2). Гўдаклар қиёматда ота-онасига шафоат сўраркан шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Чақалоқлар савоб-жавоб қилинмайдилар. Чунки улар мукаллаф эмаслар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта ‎‎«Сиқт»-(балоғатга етмай ўлган бола) ота-онасини дўзахга ‎киргазган чоғда Роббиси ила тортишади. Шунда унга: «Эй ‎Роббиси ила тортишувчи бола, ота-онагни жаннатга ‎кирит», дейилади», деганлар. (Ибн Можа). ‎Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:46 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar